Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Август, 2026   |   7 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:37
Пешин
12:26
Аср
17:15
Шом
19:19
Хуфтон
20:41
Bismillah
20 Август, 2026, 7 Рабиъул аввал, 1448

Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди

14.10.2024   19071   1 min.
Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди

Шу муносабат билан 13 октябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов, туман бош имом-хатиби Расулхон Аҳроров ва нуронийлар иштирок этди.

Маросимда сўз олганлар охирги йилларда юртимиз масжидлари обод бўлаётгани, халқимиз ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ила Аллоҳнинг байтини обод қилаётгани, масжидлар – ибодат, зикр, маънавият-маърифат маскани эканини таъкидладилар.

Тадбир якунида юртимиз тинчлиги, масжидларимиз обод бўлиши, халқимиз бирдам бўлишини тилаб дуо қилинди. 

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати
 

Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди Қувадаги “Қўшкечик” масжиди қайта бунёд этилди
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   30206   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ