frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Нуфузли халқаро анжуман бошланди

15.10.2024   19919   1 min.
Нуфузли халқаро анжуман бошланди

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди. 

Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди Нуфузли халқаро анжуман бошланди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

14.08.2026   25801   1 min.
Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг хатна тўйи ўтказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган 35 нафар болажонларга хурсандчилик улашилди.

Болаларга байрам муносабати билан велосипед, костюм-шим, кўйлак, оёқ кийимлари ҳамда яна бошқа турли хил совға-саломлар тақдим этилди.

Болаларнинг яқинлари ва жамоатчилик вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати

Янгиликлар