Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:42
Пешин
12:24
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:18
Bismillah
16 Декабр, 2025, ,

Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж: “Бу юртнинг алломалари, устоз ва имомлари биз учун энг азиз зотлардир”

15.10.2024   13958   2 min.
Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж: “Бу юртнинг алломалари, устоз ва имомлари биз учун энг азиз зотлардир”

2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилмоқда.

Унда мамлакатимиз ва хорижнинг кўплаб олимлари иштирок этмоқда.  

Ислом илмлари халқаро университети профессори, доктор Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж (Иордания) улардан бири. Қуйида олимнинг мамлакатимизда ўтказилаётган нуфузли халқаро конференция ҳақида билдирган фикрларини келтирамиз.  

–Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида ташкил этилаётган халқаро конференцияда иштирок этиш мен учун фахр, – деди Ислом илмлари халқаро университети профессори, доктор Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж (Иордания). – Асли иорданиялик бўлсам ҳам, Ўзбекистонни биринчи Ватаним деб ҳисоблайман. Чунки бу азиз диёрдан етишиб чиққан буюк алломалар менга маънавий ота-она каби қадрдондир. Қайси китобни очмай Самарқанд, Бухоро деган табаррук манзилларнинг номларига, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби буюк уламоларнинг исмларига такрор-такрор дуч келаман.  

Бу юртнинг алломалари, устоз ва имомлари биз учун энг азиз ва мўътабар зотлардир. Уларнинг барчаси бизга қадрдон ва қардош. Шу муборак диёр аҳли билан кўришиш бахтига муяссар бўлганимдан бағоят хурсандман.  

Ўзбекистонда буюк ва забардаст уламоларнинг мавжудлиги катта неъмат ва Аллоҳнинг раҳмати деб биламан. Ушбу диёрдаги барча олимлар, имомлар, илмий соҳа вакиллари сабабли юртингизда соф исломий таълимот янада равнақ топиб, турли адашган тоифа вакилларининг фитнасидан омондасиз.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг буюк аллома ва мутафаккирлар илмий меросини чуқур ўрганиш соҳасидаги улкан ташаббусларини қўллаб-қувватлайман. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро марказларининг ташкил этилгани ўзбек халқига илм ва зиё таратишга ҳисса қўшади. Зотан, Мовароуннаҳр – Ўзбекистондан етишиб чиққан машҳур олимлар, фақиҳлар, муҳаддис, муфассирларнинг фаолиятини ўрганиб, уларнинг асарлари устида тадқиқот олиб бориш улкан шараф ва масъулиятдир.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Шарҳи Мулло" китоби хатмул кутуб тадбири ўтказилди (фото+)

11.12.2025   8808   1 min.

Шу йил 10 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом интитутида "Тиллар" кафедраси устозлари томонидан 3-курс талабалари билан ўқиб тугатилган "ШАРҲИ MULLO" китобининг "Хатмул кутуб" тадбири бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум иштирок этиб, "Қуръонни тушунишда араб тилининг аҳамияти" мавзусида маъруза қилди. 

AlQuranuz

 

Ўзбекистон янгиликлари