– Исломнинг асл маъносини англаш, ёшларга етказиш бугунги даврнинг энг долзарб масаласидир. Мазкур конференциянинг мақсади ислом динининг мазмун-моҳияти, тинчликпарвар ва эзгулик дини эканини халқаро ҳамжамиятга тараннум этишимиз лозим.
Бу ё‘лда эса биз, мусулмон уламолари бирлашишимиз, эзгу мақсад сари ҳаракат қилишимиз зарур. Шундагина биз мана шу конференцияда кўзланган мақсад-муддаоимизга эришамиз.
Муҳйиддин Аввома,
Ибн Халдун университети “Дорул ҳадис ал-Аввомия” маркази раиси, профессор
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати