Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Май, 2025   |   8 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:43
Қуёш
05:14
Пешин
12:25
Аср
17:19
Шом
19:29
Хуфтон
20:54
Bismillah
06 Май, 2025, 8 Зулқаъда, 1446
Мақолалар

Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд: “Исломни ҳимоялаш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади”

15.10.2024   3498   1 min.
Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд: “Исломни ҳимоялаш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади”

Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, Ислом фиқҳи уюшмаси бош котиби, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро конференциянинг яна бир мартабали меҳмонидир.

Доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд халқаро анжуман юзасидан ушбу фикрларни билдирди:  

– Аллоҳ бутун инсониятни меҳр-оқибат ва тинч-тотув яшашга чақирди. Натижада ислом динининг нури Шарқ ва Ғарб бўйлаб тарқалди. Айниқса, унинг нури ўз илми ва маърифати ила порлашига хизмат қилган юртингиз уламоларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.  

Мовароуннаҳр буюк уламоларидан ислом илмларининг барча соҳа ва йўналишлари бўйича катта илмий мерос қолдирди. Хусусан, Қуръони каримдан кейин энг ишончли манба бўлган “Саҳиҳи Бухорий” асари муаллифи, Ҳадис илмининг амири Имом Бухорий, “Шамоилул Муҳаммадия” асарини таълиф этган Имом Термизийнинг меросидан бутун Ислом олами фойдаланишини алоҳида эътироф этиш даркор.  

Бугунги конференцияга танланган мавзу муқаддас динимиз асл мақсад ва ғояларини акс эттиради. Дарҳақиқат, ислом дини тинчлик ва яхшиликлар, эзгуликлар динидир. Исломни ҳимоя қилиш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади.  

Биз Ислом олами уюшмаси уламолари инсониятни тинчликка чақирамиз. Ушбу конференция ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд: “Исломни ҳимоялаш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади” Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд: “Исломни ҳимоялаш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади”
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" доирасидаги тадбирлар 

06.05.2025   125   1 min.

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан эълон қилинган "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, махсус курслар ва семинар-тренинглар бошланди. 

Булардан дастлабкиси 2025 йил 6 май куни Мир Араб олий мадрасасида учрашув бўлиб ўтди.

Махсус курс Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсидиқов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ж.Элов шунингдек, устоз ва талабалар иштирокида бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар томонидан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, Концепциянинг аҳамияти, 2025 йил 21 апрелдаги "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан жорий этилган янги тизимлар ҳақида фикрлар билдирилди.

https://t.me/DinQumita/5937

 

МАҚОЛА