Доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ ал-Зайд халқаро анжуман юзасидан ушбу фикрларни билдирди:
– Аллоҳ бутун инсониятни меҳр-оқибат ва тинч-тотув яшашга чақирди. Натижада ислом динининг нури Шарқ ва Ғарб бўйлаб тарқалди. Айниқса, унинг нури ўз илми ва маърифати ила порлашига хизмат қилган юртингиз уламоларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Мовароуннаҳр буюк уламоларидан ислом илмларининг барча соҳа ва йўналишлари бўйича катта илмий мерос қолдирди. Хусусан, Қуръони каримдан кейин энг ишончли манба бўлган “Саҳиҳи Бухорий” асари муаллифи, Ҳадис илмининг амири Имом Бухорий, “Шамоилул Муҳаммадия” асарини таълиф этган Имом Термизийнинг меросидан бутун Ислом олами фойдаланишини алоҳида эътироф этиш даркор.
Бугунги конференцияга танланган мавзу муқаддас динимиз асл мақсад ва ғояларини акс эттиради. Дарҳақиқат, ислом дини тинчлик ва яхшиликлар, эзгуликлар динидир. Исломни ҳимоя қилиш, дунёда тинчликни ўрнатиш бугунги энг долзарб вазифамиз саналади.
Биз Ислом олами уюшмаси уламолари инсониятни тинчликка чақирамиз. Ушбу конференция ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман.
Н.Усмонова,
ЎзА
Уларнинг 80 фоизи асл экспонатлардир!
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кенгайтирилган Илмий кенгашнинг учрашувида тўхталиб ўтилди. Марказ катта илмий ходими Алишер Эгамов илмий экспедиция якунлари ҳақида гапириб берди.
Ислом цивилизация маркази Ахборот хизмати