frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Халқаро конференциянинг навбатдаги қисми бошланиш арафасида

16.10.2024   19336   1 min.
Халқаро конференциянинг навбатдаги қисми бошланиш арафасида

Аввал хабар берганимиздек, шу йил 15-октябрь куни Тошкент шаҳрида  "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлаган эди.

Бугун, 16 октябрь куни, мазкур нуфузли анжуман Кўҳна Хива шаҳрида ўз ишини давом эттиради. 

Тафсилотларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Халқаро конференциянинг навбатдаги қисми бошланиш арафасида Халқаро конференциянинг навбатдаги қисми бошланиш арафасида
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

10.08.2026   26086   1 min.
Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
 

Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;

  • Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;

  • Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.


Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.


Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари