Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Август, 2026   |   7 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:37
Пешин
12:26
Аср
17:15
Шом
19:19
Хуфтон
20:41
Bismillah
20 Август, 2026, 7 Рабиъул аввал, 1448

Тариқатнинг етти пири: Хожа Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи

02.04.2024   2834   2 min.

Муҳаммад бинни Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал-Бухорий (кўпроқ Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин, Балогардон, Хўжаи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан машҳур) – машҳур авлиё, нақшбандия тариқатининг асосчиси 1318 йилда Бухорода таваллуд топган. У туғилган қишлоқ Қасри Ҳиндувон (кейинчалик Баҳоуддин Нақшбанд шарафига Қасри Орифон) деб аталган. Баҳоуддин Нақшбанд Муҳаммад пайғамбар авлодларига мансуб саййидзодалардан эканлиги қайд этилган.

Отаси тўқувчи ҳамда ўйма нақш солувчи (нақшбанд) бўлган. Баҳоуддин Нақшбанд тақдирида бобосининг алоҳида хизмати бор. У сўфийлар билан яқин алоқада эди. Шу сабабли набирасида илоҳиётга катта қизиқиш уйғотди. Баҳоуддин Нақшбанднинг биринчи пири – устози Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий эди. Кекса шайх ёш Баҳоуддин Нақшбандни тарбиялашни ўринбосарларидан бўлмиш Амир Саййид Кулолга топширди. У тариқат бобида билганларини ўргатиб бўлгандан кейин шогирдига ижозат беради.

Баҳоуддин Нақшбанд илм истаб, яссавия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бўлмиш Қусам шайх олдига, Нахшаб ҳозирги Қарши шаҳрига боради. Уч ой ундан таълим олади. Баҳоуддин Нақшбанднинг бу пирга ихлоси баланд бўлган, айни чоғда Қусам шайх ҳам уни ўз ўғлидек билиб, муридига чексиз ҳурмати туфайли умрининг охиригача Бухорода яшаб, шу ерда вафот этади.

Баҳоуддин Нақшбанднинг қабри азалдан зиёратгоҳ ҳисобланади. Илгари амирлар тахтга ўтиришдан олдин, сафарга чиқаётганда ва қайтаётганда албатта Баҳоуддин Нақшбанд даҳмасини зиёрат қилишган.

Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари Абдулазизхон томонидан тартибга солиниб, кўркам шаклга киритилган. Бу муборак қадамжони ободонлаштиришда Темурийлардан тортиб манғит амирларигача ўз ҳиссаларини қўшганлар. Хонақоҳ Шайбонийлар сулоласига мансуб Убайдуллохоннинг ўғли Абдулазизхон (1540-1549 йилларда ҳукмронлик қилган) томонидан 1544 – 1545 йилда қурилган Мақбара атрофида масжид, ҳовуз, қудуқ, минора, дарвозахона бор. Баҳоуддин мозорларининг кун ботар томонида Даҳмаи Шоҳон, яъни шоҳлар даҳмаси жойлашган. Бунда кўплаб Бухоро амирлари ва уларнинг авлод-аждодлари кўмилган. 

Баҳоуддин Нақшбанд вафотидан кейин нақшбандия тариқати кенг ёйилди. 15-асрда Хўжа Аҳрор Убайдуллоҳ Валий бу тариқатнинг энг йирик раҳнамоси сифатида майдонга чиқди. Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб каби шоирлар ҳам нақшбандия тариқатида эдилар.Улар ижодида нақшбандия ғоялари кенг ва атрофлича тарғиб этилди.

Бизни кузатишда давом этинг. Юртимиз бўйлаб муқаддас манзиллар билан таништиришда давом этамиз.

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

20.08.2026   5111   1 min.
Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

Хабар берганимиздек, 19-20 август кунлари Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 19 август куни иштирокчилар кутиб олиниб, уларнинг Ислом цивилизацияси марказига саёҳати ташкил этилди. Ташриф давомида меҳмонлар марказнинг бой экспозициялари, Қуръони карим зали, нодир қўлёзмалар ҳамда буюк аждодларимизнинг илмий меросига бағишланган бўлимлар билан яқиндан танишди. Айниқса, замонавий мультимедиа лойиҳалари ва тарихий экспонатлар уларда чуқур таассурот қолдирди.

Устозлар Марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ислом маърифатини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бўлишди. Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишди.

Оқшомда Ислом цивилизацияси маркази биносида маърифий дастур – mapping намойиш қилинди.

Мазкур тадбирлар ислом цивилизацияси меросини тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириб, янги босқичга олиб чиқишда салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари