Мен бугунги ҳалқаро анжуман сабаб ислом оламининг 6 буюк муҳаддис олимларидан 2 нафари – Имом Бухорий ва Имом Термизий таваллуд топган ва қўним топган маскан – Ўзбекистон ҳудудига келиб, у зотларнинг муқаддас гўшаларини зиёрат қилишимни насиб этган Аллоҳга ҳамдлар айтаман.
Мазкур халқаро анжуманни ташкил этиб, бизларни унга таклиф этган Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.
Ушбу халқаро анжуман ислом олами ҳадисшунослик соҳасида янги босқични очиб бериши, қолаверса, Имом Термизий ва термизий алломаларнинг илмий меросини чуқур тадқиқ этишда дастуруламал бўлиши шубҳасиз.
Проф. Др. Назир Муҳаммад Айяд
Миср Араб Республикаси муфтийси
حدثنا أبو مسلم البصري حدثنا الرمادي نا سفيان بن عيينة نا الزهري أخبرني عامر بن سعد عن أبيه أن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم قال: ”أعظم المسلمين في المسلمين جرما: من سأل عن أمر لم يحرم فحرم على الناس من أجل مسألته.“
Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Мусулмонларнинг гуноҳи энг каттаси – ҳаром қилинмаган иш ҳақида сўрайвериб, унинг ҳаром қилинишига сабаб бўлган кишидир”, дедилар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси