frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Мақолалар

Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий: “Ўзбекистон ўз ислоҳотлари билан жаҳон ҳамжамиятида улкан хайрихоҳлик уйғотмоқда”

17.10.2024   4078   1 min.
Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий: “Ўзбекистон ўз ислоҳотлари билан жаҳон ҳамжамиятида улкан хайрихоҳлик уйғотмоқда”

Мамлакатимизда кечаётган маърифий ислоҳотларнинг ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатларини чет эллик уламолар юксак эътироф этмоқда.

Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доха динлараро мулоқот маркази раиси Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий қуйидаги фикрларни билди:

– Ўзбекистон азалдан исломнинг қуббаси бўлиб келган. Юртингиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Хоразмий, Ибн Сино каби дин ва дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган олимлар етишиб чиққан.

Ўзбекистонга эзгу мақсад билан, мусулмон уммати учун хайрли бўлган халқаро анжуман сабаб келиб турганимдан жуда мамнунман. Ислом динига, мусулмон умматига бўлган юксак ҳурмат ва эҳтироми учун Президентингиз Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига миннатдорлик билдирамиз.

Ўзбекистонда ислом маърифатини, унинг инсонпарварлик моҳиятини, англашга, бундай муҳим ғояларни ёшларга англатишга қаратилган сиёсатнинг қай даражада қатъий давом этаётганига мана шу анжуман яққол мисол бўла олади.

Бугунги Ўзбекистон ўз ислоҳотлари билан жаҳон ҳамжамиятида улкан хайрихоҳлик уйғотмоқда. Унинг сабабчиси эса Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларидир. У кишининг бу ҳаракатлари замирида мамлакат фаровонлиги ва халқ манфаатлари ётганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Шу билан бирга, бу сиёсат муқаддас ислом динини исломофобиядан ҳимоя қилишга ҳам қаратилгандир. Ислом мудом яхши амалларни бажаришга чақиради. Бу чақириққа лаббай, деб жавоб бераётган бу диёрни мен жуда яхши кўраман.

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Ким жума куни "Духон" сурасини ўқиса

26.06.2025   3757   1 min.
Ким жума куни

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, мағфират қилинади», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон" сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дедилар.