Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – умри узун ва амали гўзал бўлганингиздир”, дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Байҳақий ривояти);
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир", (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
Баъзилар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Жумҳур уламолар наздида дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис далолат қилади.