Агар қарздор бўлсангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган қуйидаги дуоларни ихлос ила қилинг.
اللّٰهُمَّ إني أعُوذُ بِكَ مِنَ المأْثَمِ وَالمَغْرَم
Аллоҳумма инний аъузу бика минал маьсами вал мағрами
“Аллоҳим! Сендан маъсиятдан ва қарздорликдан паноҳ сўрайман”.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ، وَقَهْرِ الرِّجَالِ
Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижали
“Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг қаҳридан паноҳ сўрайман”.
اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلالِكَ عَنْ حَرامكْ وَأَغْنِني بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِواك
Аллоҳумма икфиний би ҳалалика аън ҳаромик ва ағниний би фазлика амман сивак
“Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин”.
Аллоҳ таоло дуоларингизни ижобат этсин.
Даврон НУРМУҲАММАД
Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ, онам вафот этди. Онамнинг номидан бирор нарса садақа қилсам бўладими? Қайси садақа афзал?” деб сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(одамларга) Сув улашиш”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, "Ё Аллоҳнинг Расули! Онам тўсатдан жон таслим қилди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилган бўлар эди. Энди унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?" деди. У зот алайҳиссалом: "Ҳа", дедилар» (Имом Муслим ривояти).