Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича Наманган шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят масжидларида намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Хабар берганимиздек, Саудия Арабистонида Подшоҳ Абдулазиз номидаги Қуръони карим ҳифзи, қироати ва тажвиди бўйича 45-халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг “Ҳифз” йўналишида “Кўкалдош” билим юрти талабаси Шукурбек қори Шуҳратбеков ва “Қуръони каримнинг 15 жузини тажвид билан ёддан ўқиш” йўналишида эса “Саййид Муҳйиддин махдум” билим юрти талабаси Достонбек қори Содиқов иштирок этмоқда.
Қориларимиз мазкур мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, якуний босқичга этиб келди.
Бугун Тошкент вақти билан 18:30 да юртимиз вакиллари мусобақанинг якуний босқичида иштрок этади.
Аллоҳ таолодан Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган қориларимизга муваффақият сўраймиз.
Мусобақани қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=S9itwRapjlI
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати