frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди

22.10.2024   22323   2 min.
Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди

2024 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Учтепа туманидаги “Ҳазрати Али” жоме масжидида йиғилиш ўтказилиб, Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбарияти, туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек, тажрибали имом-хатиблардан таркиб топган ишчи гуруҳ тузилди. 


Ишчи гуруҳга фаолиятининг асосий йўналишлари этиб:


– имом-хатиб ҳамда отинойиларнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш ишига кўмаклашиш, намуна сифатида иштирок этиш; 
– имом-хатибнинг устав асосида масжидни бошқариш фаолияти ҳамда ҳужжат юритиш ишларини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
– имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш белгиланди.


Айни мақсадда Ишчи гуруҳ аъзолари Учтепа туманининг 20 масжид ва 20 та маҳалласига бириктирилди.


Шу куни мазкур вазифалар ижроси улароқ бир қатор ишлар амалга оширилди.


Биринчи йўналиш бўйича Ишчи гуруҳ аъзоси ҳамда имом-хатиблар, шу билан бирга отинойилар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан “Ҳаж-2024” зиёратчисини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этдилар. Биргаликда маҳалла хонадонларига кирилиб, фуқароларнинг муаммоларини ўргандилар, таклиф, фикр-мулоҳазаларини тингладилар. 


Умумий ҳисобда имом-хатиблар 8 тоифага мансуб 102 та оилага, отинойилар 5 тоифага мансуб 32 та оилага, жами 134 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар. 


Иккинчи йўналиш бўйича масжид имом-хатиби фаолияти ўрганилди. Жумладан, устав асосида иш ва ҳужжат юритиш, жамоани бошқариш, масжидни тоза ва озода сақлаш, унда қулай шароитлар яратиш жиҳатларини кўриб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, икки та масжид имом-хатиби фаолиятига “Аъло”, 18 та масжид имом-хатиби фаолиятига “Яхши” тарзда баҳо берилди. 


Учинчи йўналиш бўйича Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, йиғилган қавмга маъруза қилиб бердилар. “Тинчлик неъмати, шукроналик, ёш авлод тарбияси, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш” каби долзарб мавзулардаги чиқишларда 2710 нафардан ортиқ тингловчи (намозхон) қамраб олинди. 


Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Учтепа туманида имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди Имом-хатиблар фаолияти муносиб баҳоланди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Регистон майдонини Имом ал-Мотуридий мақбараси билан боғлайдиган кўча реконструкция қилинмоқда

14.08.2026   39827   1 min.
Регистон майдонини Имом ал-Мотуридий мақбараси билан боғлайдиган кўча реконструкция қилинмоқда

Самарқанднинг тарихий қисмида туризм инфратузилмасини кенг кўламли янгилаш ишлари давом этмоқда. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг асосий мақсади хорижий сайёҳларнинг қолиш муддатини узайтириш, қулай шаҳар муҳитини яратиш ва бир вақтнинг ўзида маҳаллий аҳолининг ҳаёт сифатини оширишдан иборат.

“Самаркандский вестник” нашрига кўра, туризмни ривожлантириш дастури доирасида эски шаҳарнинг 13 та кўчаси босқичма-босқич замонавий пиёдалар йўлагига айлантирилмоқда. Бу ерда янги хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда, жамоат жойлари ободонлаштирилмоқда, миллий меъморчилик анъаналарини сақлаб қолган ҳолда муҳандислик коммуникациялари ва бино фасадлари янгиланмоқда.

Энг йирик лойиҳалардан бири Регистон майдонини Имом ал-Мотуридий мақбараси билан боғлайдиган Бухоро кўчасини реконструкция қилиш бўлди. Кўчанинг 850 метр қисми тўлиқ пиёдалар ҳудудига айлантирилади. Лойиҳани ишлаб чиқувчилардан бири, Самарқанд давлат техника университети ўқитувчиси Жасур Бердиқуловнинг таъкидлашича, илгари бу ерда қатнов қисмининг торлиги туфайли мунтазам равишда тирбандликлар юзага келган, қулай пиёдалар йўлакларининг йўқлиги эса пиёдалар учун жиддий ноқулайликлар туғдирган. Ишлар якунлангач, кўча хавфсиз жамоат майдонига айланади. Аҳоли учун алоҳида тўхташ жойи ажратилган бўлиб, транспорт воситаларининг киришига фақат зарурат туғилганда махсус хизматларга рухсат берилади. Шу билан бирга, сув, газ, электр ва бошқа муҳандислик тармоқлари тўлиқ модернизация қилинмоқда.

Олтин аср маҳалласида жойлашган Бағдод кўчасида ҳам ишлар давом этмоқда. Бу ерда 600 метрлик ҳудуд ободонлаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида замонавий туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари