Ўзбекистон болалар ташкилоти “Болалар ҳаракати” сардорлар сайловини эълон қилади!
10 ёшдан 18 ёшгача бўлган ватанпарвар, ташаббускор ва кучли болалар жамоаси сафига қўшилинг.
Креатив ғояларимиз ва орзу-мақсадларимизни Ўзбекистон болалар ташкилоти атрофида барпо этамиз.
Болаларда етакчилик, изланувчанлик, жасорат, меҳр-саховат ва юртни севиш каби фазилатларни ўрганишида ҳисса қўшамиз!
“Болалар ҳаракати” сардорлар сайлови учун рўйхатдан ўтинг!
Имом Абул Муъин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ "Табсиратул адилла" асарларида Хуросон ва Маворауннаҳр аҳолиси ҳанафийликни Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг етакчи шогирди Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, унинг шогирди Абу Сураймон Жузжоний, унинг дўсти Шайх Абу Бакр Аҳмад, Шайх Исҳоқ Собиҳ Жузжоний, Имом Абу Бакр Жузжоний, Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёдий Ансорий ва Имом Мотуридий силсиласи орқали ўрганган деб келтиради. Имом Насафийнинг таъкидлашларича бу олимлар илк даврдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида ҳамда Хуросоннинг Марв ва Балх шаҳарларида ҳанафийлик мазҳабини ёйишда жонбозлик кўрсатишган.
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиқодий қарашларини яхши ўзлаштиришдан ташқари минтақамизда ҳанафийлик тарқалишида муҳим ҳисса қўшганлар.
Косонсой туман "Бузрукҳўжа" жоме масжиди имом-хатиби
Содиқжон Абдураҳманов
Манба: @Softalimotlar