Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2025   |   12 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2025, 12 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай  

25.10.2024   11351   1 min.
Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай  

2024 йил 22 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида бўлиб ўтди. Вилоятдаги 16 та шаҳар-туман бош имом хатиблари ва иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 18 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида 18 та маҳаллага тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларда бўлди.  
 

Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил этилди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бирга, вилоят ишчи гуруҳи Нарпай туманидаги 18 та масжидда пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилди ва уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.


Мазкур тадбирлардан сўнг сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Унда Нарпай туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, туманда диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар ҳамда намозхонлар томонидан қилинаётган шикоятлар муҳокама қилинди.


Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби в.в.б. Ё.Мансуров бевосита бош бўлди. Унда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳолининг муаммоларини янада чуқурроқ ўрганиб, уларни бартараф этиш, улар билан янада яқин бўлиш, соҳани янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай   Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай   Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай   Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай   Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай   Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай   Навбатдаги сайёр учрашув манзили – Нарпай  
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Қамрови кенг мазҳаблар бардавом

29.05.2025   7396   1 min.
Қамрови кенг мазҳаблар бардавом

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин шариатга боғлиқ барча масалалар саҳобалардан сўралди. Ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар аввал мусулмон бўлган саҳобалардан ўзлари тушунмаган турли масалалар ечимини сўрардилар.

Имом ибн Aҳмад Шаъроний ўзларининг “Aл-Мийзан аш-Шаърония” асарида мазҳаблар ҳақида қуйидаги фикрларни зикр қилган. “Aслида саҳоба ва тобеъинлар даврида мазҳабларнинг сони ўн саккизта бўлган. Уларнинг барчаси ўз вақтида амалда бўлган. Лекин вақт ўтиши билан улар орасида тўрт йирик: ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари ажралиб чиқди. Мазкур тўрт мазҳабнинг сақланиб қолишининг асосий омили бу мазҳабларнинг таълимотлари бошқа мазҳаблардан кучлироқ бўлгани учун эмас, балки тўрт мазҳаб бошқа ўн тўрт мазҳаб таълимотини ҳам қамраб олганидир”.

Демак, кўплаб мазҳаблар орасидан фақат тўрттасининг сақланиб қолгани асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган.

Саматов Жалолиддин, 

Давлатабод тумани "Юсуфхон ўғли Қосимхон"

жоме масжиди имом ноиби

МАҚОЛА