Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2026   |   1 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:02
Қуёш
05:31
Пешин
12:28
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:54
Bismillah
14 Август, 2026, 1 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди

27.10.2024   32688   1 min.
Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди
Сайлов - демократик давлатларнинг ҳуқуқий мезонидир. Янги Ўзбекистон ҳам демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат экани бугунги адолатли сайловларда намоён бўлмоқда.

Бугун Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов юртимиз ижтимоий-сиёсий тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз берди.
 
Шунингдек, шаҳар ва туманлар имом-хатиблари, ноиблар ва барча масжид ходимлари ҳам ўз танловларини шаффофлик асосида ўтаётган сайловда билдиришди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда

12.08.2026   25615   1 min.
Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
 

Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.

Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.



Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда
Ўзбекистон янгиликлари