Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар жойлардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳамда ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини кўтариб шодлик улашмоқдалар.
Бугун, манашундай саховат тадбирларидан бири Наманган шаҳрида ўтказилди. Унда эшитиш ва гапиришда имконияти чекланган фуқароларнинг бир гуруҳига Рамазон ҳадяларни улашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳрида ўтказилган «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари буюк мутафаккир мажмуасида бўлдилар.
Хорижий давлатлардан ташриф буюрган муфтийлар, таниқли уламо ва исломшунос олимлар ҳамда маҳаллий соҳа вакиллари муқаддас қадамжода Қуръони карим тиловат қилиб, улуғ муҳаддис ва мутасаввиф ҳақларига дуои фотиҳа ўқидилар. Бутун дунёда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши, юртимиз янада ободлашиб, аждодларга муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Меҳмонлар маҳобатли мақбара, серфайз ҳовли ҳамда мажмуада амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Улар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва алломалар меросига кўрсатилаётган юксак эҳтиромга юқори баҳо бердилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати