Мамлакатимизда давлат органлари ва турли ташкилотларни малакали ҳуқуқшунос кадрлар билан таъминлаш, юридик хизмат ходимларининг касбий тайёргарлигини юксалтириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари юристлари учун меҳнат қонунчилигидаги сўнгги янгилик ва муҳим мавзуларга бағишланган бир хафталик малака ошириш курси ташкил этилди.
Қисқа муддатли малака ошириш давомида “Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасининг малакали ўқитувчиларининг соҳага доир маърузалари тингланди.
Шунингдек, ҳуқуқшуносларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ушбу масъулиятли вазифага Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон домла Абдуманнонов тайинланди.
Маълумот ўрнида Нурсултонхон домла “Мир Араб” мадрасаси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Ориентал” университетида таълим олган.
Шунингдек, у фаолияти давомида “Дамариқ” ва “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидларида имом-хатиб, шунингдек, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари сифатида хизмат қилган.
Аллоҳ таолодан Нурсултонхон домланинг янги лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар сўраймиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати