Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2025   |   27 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:47
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2025, 27 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+)

31.10.2024   8202   2 min.
Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+)

2024 йил 30 октябрь куни Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Ҳасанбой ота” жоме масжидида амалий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти вакиллиги раҳбарияти ва ходимлари, вилоят туман ва шаҳарларининг бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, “Ҳаж-2024” зиёратчилари, МФЙлар раислари иштирок этди.  

Йиғилишда имом-хатиб ҳамда отинойиларнинг “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш ишига кўмаклашиш, тумандаги масжидлар фаолияти ўрганиш, пешин намозида масжидларда долзарб мавзуда маъруза қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шу мақсадда Ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент туманининг 18 та масжиди ҳамда 20 та маҳалласига бириктирилиб, хонадонларга кирилиб, турли йўналишлар бўйича суҳбатлар ўтказилди.  

Хусусан, имом-хатиблар 100 та оилага, отинойилар 14 та оилага, умумий ҳисобда 114 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар.

Шунингдек, эр-хотин, ака-ука, ота-бола, қайнона-келин, ўртасидаги келишмовчилик ва жанжаллар сабабли нотинч бўлиб турган 32 та оила ўрганилиб, уларга насиҳат қилинди. Нотинчлик сабабларини бартараф этиш, аразлашганларни яраштириш чоралари кўрилди. 36 та ҳолатда оилавий ажримларнинг олдини олишга ҳаракат қилинди, 4 та оилани яраштиришга муваффақ бўлинди, 7 оилани яраштириш жараёнини давом эттириш белгиланди. 23 та хонадонда ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётганларнинг оила аъзолари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, муқаддам судланганлар билан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида суҳбатлашилди. Шунингдек, ногирон ва касалманд фуқаролар яшайдиган 2 та оилага кирилиб, улардан кўнгил сўралди, даволаниш ва дори дармон, 3 та кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда моддий ёрдам кўрсатилди. 

Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Тошкент туманида масжидлардаги камчиликларни бартараф этиш, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+) Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда (Фото+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳожат, Аввобийн ва Таҳажжуд намози

12.01.2024   6464   1 min.
Ҳожат, Аввобийн ва Таҳажжуд намози

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар Роҳимийн”, десин”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).

Аввобийн намози

Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракатдир. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.

Таҳажжуд намози

Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз “таҳажжуд намози” деб аталади. Шунингдек, бу намоз “қиём намози” деб ҳам аталади. Дастлаб бу намоз вожиб бўлган, кейин вожиблиги насх қилинган. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир.

Суннатга мувофиқ намоз ўқинг китобидан олинди.