Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2026   |   11 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:25
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:34
Bismillah
24 Август, 2026, 11 Рабиъул аввал, 1448

Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+)

31.10.2024   28029   1 min.
Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+)

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида имом-домлалар томонидан фуқаролар мурожаатини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қабул кунлари амалга оширилмоқда.

30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди.

Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган имом-хатиб фаолияти, оилавий масалалар, диний таълим, ишга кириш ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлишиб, хайрли дуолар қилишди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+) Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун (Фото+)
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   37034   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ