Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Август, 2026   |   3 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:19
Шом
19:25
Хуфтон
20:49
Bismillah
16 Август, 2026, 3 Рабиъул аввал, 1448

Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар

31.10.2024   26302   1 min.
Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани аҳолиси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маънавий-маърифий тадбирлар, юзма-юз мулоқотлар ва жонли савол-жавоблар ўтказмоқдалар.


Суҳбатларда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний-маърифий жабҳада ҳам жуда катта ўзгаришлар амалга оширилгани, 100 та янги жоме масжид очилгани, кўплари ҳавас қиладиган даражада обод бўлгани, Қуръони карим курсларида бир неча ўн минг фуқаро Қуръони каримни мутолаа қилишни ўргангани, ҳаж-умра сафарига борган кишилар сони сезиларли ошгани кабиларни айтиш баробарида оят ва ҳадислар асосида мана шундай неъматларга шукр қилиш зарурлиги билдирилди.


Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди.


Учрашувларда риё-хўжакўрсин иллатлари, илмсиз фатво бериш, шаръий масала айтиш, жамоада тафриқа, бўлинишлардан сақланиш ва бидъат-хурофотларни тарк этиш кабиларга ҳам тўхталинди.


Иштирокчиларнинг мурожаат-таклифлари эшитилди, оилавий, ижтимоий ва ибодатга оид саволларига батафсил жавоб берилди.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар
Бошқа мақолалар
Видеолар

Саховатга йўғрилган хайрли тадбир

11.08.2026   25180   1 min.
Саховатга йўғрилган хайрли тадбир

10 август куни, Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида эзгулик ва саховатга йўғрилган хайрли тадбир ўтказилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларидан 35 нафарига янги ўқув йили олдидан мактаб кийимлари, сумкалар ва зарур ўқув қуроллари совға қилинди.

 

ВИДЕО