"Кейинчалик маълум бўлишича, ихтилофчиларнинг "мулла"ларига ҳам кўрсатмалар чет элдаги хўжайинларидан келиб турар экан. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, дунё мусулмонлари орасида ихтилоф қўзиш ишлари халқаро марказдан бошқариб борилмоқда. Эндиликда ихтилофчи бемазҳабларнинг "мулла"ларига марказдан факс, электрон почта ёки интернет орқали кўрсатмалар келмоқда. Улар мазкур кўрсатмаларни таржима қилиб, югурдакларига беришмоқда. Югурдаклар ана ўша таржималарни кўтариб олиб, мўмин-мусулмонлар орасида ихтилоф уруғини сочмоқдалар".
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
"Ихтилофлар: Сабаблар ва ечимлар" китобидан
«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан саховатпеша ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 24-сон “Нурли маскан” кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида интернатда таълим олаётган болажонларга 120 дона кузги спорт кийимлари эҳсон қилинди.
Ушбу хайрия тадбири орқали болажонларнинг кузги мавсумни янада қулай ва хушкайфиятда қарши олишларига кўмаклашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати