Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Май, 2026   |   3 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
04:59
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:44
Хуфтон
21:15
Bismillah
21 Май, 2026, 3 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори қатнашади

05.11.2024   23471   1 min.
Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори қатнашади

Шу йил 5-9 ноябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида “XXII Москва халқаро Қуръон мусобақаси” бўлиб ўтади.


Ушбу халқаро мусобақада “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов иштирок этади. Ҳамюртимиз эртага, 6 ноябрь куни Москва шаҳрига жўнаб кетади.


Шу муносабат билан бугун 5 ноябрь куни Муҳаммадамин қори Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қоридан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори қатнашади Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори қатнашади Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори қатнашади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди

21.05.2026   349   2 min.
Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди

Бугун, 21 май куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган юртимиздан етишиб чиққан улуғ аллома Абул Ҳусайн Пешоғарийнинг "Исматул анбиё" асари тақдимотига бағишланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимиз илм-фан ва диний-маърифий соҳасининг етакчи олимлари, тадқиқотчилари ҳамда мутахассислари иштирок этди. Жумладан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермухамедов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси витце-президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори Баҳром Абдуҳалимов, Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ва  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бош илмий ходими Зоҳидилла Мунавваров қатнашди.


Тақдимотда сўзга чиққан Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокчиларни янги китоб билан табриклаб, бу каби манбаларнинг аҳамияти хусусида сўз юритди. Шунингдек, у киши ўз сўзида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат муҳташам обида, балки юртимиздаги барча диний ва илмий муассасаларни бир нуқтага жамлаган маскан экани, жаҳонга Исломнинг асл инсонпарварлик ва илм-фан моҳиятини кўрсатувчи вазифасини ўтаётгани, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлашга ва Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.


 Шунингдек, тақдимотнинг асосий маърузачилари сифатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Абдуллатиф Аллоқулов, Аҳмад Саъд Даманҳурий ҳамда Ихтиёр Абдураҳмонов иштирок этди.

 Мутахассислар ушбу нашр аждодларимизнинг бой илмий меросини ўрганиш ва уни келажак авлодга етказиш йўлида муҳим қадам бўлишини таъкидлади. Тадбир давомида ушбу асарнинг дунёдаги ягона қўлёзма нусхаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётгани, янги нашр эса милодий 1382 йилда Бухорода кўчирилган ана шу қўлёзма асосида тайёрлангани алоҳида қайд этилди. 

Маълумот ўрнида, мазкур китоб мотуридийшунос олимлар Аҳмад Саъд Даманҳурий ва Ихтиёр Абдураҳмоновнинг илмий изланишлари асосида тайёрланиб, илк бор илмий таҳқиқ қилинган ҳолда китобхонлар эътиборига ҳавола этилди. Мазкур асар Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Иорданиянинг нуфузли “Ғоним” нашриётида чоп этилди. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди Юртимиздаги дунёда ягона бўлган қўлёзма китоб ҳолида нашр этилди
Ўзбекистон янгиликлари