frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

06.11.2024   30010   2 min.
БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

Бугун, 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов иштирок этмоқда. 

Анжуман Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. 

Дастлаб, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саммит иштирокчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати намойиш этилди.

“Жаҳон динлари яшил сайёра учун” шиори остида ўтказилаётган нуфузли тадбирда дунёнинг 60 дан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қатнашмоқда. 
Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар томонидан глобал иқлим ўзгаришининг сабаб ва оқибатлари, табиатни асраш, экологик муаммоларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилиниб, бу борада барча диний конфессиялар вакиллари олдида турган вазифалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон делегацияси раҳбари М.Комилов маъруза қилиб, минтақада, хусусан мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни янада бойитиш юзасидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар, ўзига хос тажрибалар ҳақида сўз юритди. Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳаси, унда турли диний конфессия ва миллий марказлар вакилларининг фаол иштироки, лойиҳа доирасида ҳар йили юртимизда 200 миллион туп дарахт экилиб, янги яшил ҳудудлар барпо этилаётгани алоҳида таъкидланди.
Саммит иштирокчилари томонидан Янги Ўзбекистондаги иқлим ўзгаришининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги чора-тадбирлар ва илғор ташаббусларни юқори баҳоланди.

Конференция 6 ноябрь куни иши ўз ишини давом эттиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бугунги эътибор – эртанги натижа

17.08.2026   37396   1 min.
Бугунги эътибор – эртанги натижа

Истиқлолимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирокида Қувасой шаҳрида хайрия тадбир ўтказилди. Унда 33 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 нафар болажонга эса ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар ҳадя қилинди.

Тадбирда фарзандлар учун муносиб шароит яратиш эзгуликнинг энг гўзал кўринишларидан бири экани, бугун ёш авлоднинг билими ва камоли учун қилинган ҳар бир хайрли амал эртанги кун тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши таъкидланди.

Бундай тадбирлар, шунингдек, Бувайда туманидаги «Катта маҳалла» масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилди. Унда ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидан 70 нафарига мактабда таълим олиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари тарқатилди. Болажонлар мустақиллик байрами ҳамда бошланажак янги ўқув йили билан муборакбод этилди.

Илм ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Фарғона шаҳридаги "Хўжамбердибой", Сўх туманидаги "Султон Маҳмуд" масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилмоқда.

ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа
Янгиликлар