3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Роял” тантаналар мажмуасида ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Наманган вилояти бош имом хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимизда барча фуқаролар каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
Вақф хайрия жамоат фонди Наманган вилоят филиали томонидан тақдим этилган байрам дастурхони ва совғалар тадбир меҳмонларига хуш кайфият бахш этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги имом хатибларнинг меҳнат самарадорлиги ўрганиб борилади. Бу борада маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар, маҳаллабай ишлаш тизими ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар билан ишлаш жараёнига оид умумий фаолиятни ўрганиш ва баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича мезон – CPI лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Унга юртимиз имом-хатиблари фаолияти юқоридаги талаблар бўйича 100 балли тизим асосида баҳолаб келинмоқда. Яхши натижа кўрсатган соҳа ходимлари рағбатлантирилмоқда.
Мазкур хайрли ишларнинг ижроси бўйича Қашқадарё вилоятида ҳам ўқув-машғулотлар ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида соҳа ходимларининг кўникмалари оширилиши юзасидан керакли тушунчалар берилмоқда. Ўқувлар давомида вилоятдаги 186 нафар имом-хатиб, 90 нафар имом ноиблари қамраб олиниши кўзда тутилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати