frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол 

03.12.2024   53194   1 min.
Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол 

Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан Наманган шаҳар "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида 20 сотих жойга 200 тупдан ортиқ мевали кўчатлар экилди. 

Ушбу тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Хотамов ва вилоятда фаолият олиб бораётган имомлар ҳам иштирок этдилар. 

Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқда. "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол  Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол  Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол  Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол  Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол  Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол  Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол  Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол 
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Azzaman” газетаси: Янги Ўзбекистонда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда

11.08.2026   61025   2 min.
“Azzaman” газетаси: Янги Ўзбекистонда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда

Ироқнинг “Azzaman” газетасида “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги: Давлат барпо этишдан Учинчи Ренессанс сари” номли мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўли, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда.

1991 йилда қўлга киритилган мустақиллик Ўзбекистон халқи ҳаётида тарихий бурилиш ясаб, миллий давлатчилик асосларини шакллантириш, иқтисодий тараққиёт пойдеворини яратиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш жараёнини бошлаб берди.

2016 йилдан бошлаб Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда “Янги Ўзбекистон” тамойили асосида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Марказий Осиёда изчил ва мувозанатли ривожланиш йўлидан бораётган давлат сифатида эътироф этилмоқда.

Муаллиф Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестицияларни жалб этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инфратузилмани модернизация қилиш, рақамлаштириш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилган чора-тадбирларга эътибор қаратган.

Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари сифатини ошириш, ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида ҳам алоҳида фикр юритилган.

Нашрда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Учинчи Ренессанс” ғояси Ўзбекистон тараққиётининг муҳим стратегик йўналишларидан бири сифатида баҳоланган. Унда Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий ва Имом Термизий каби буюк алломалар етишиб чиққан юрт бугунги кунда илм-фан, инновация, технология ва инсон капиталини ривожлантириш орқали янги уйғониш даврини яратишга интилаётгани қайд этилган.

Ироқ матбуоти Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрнига ҳам тўхталиб, мамлакатда бой илмий-маърифий меросни ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлаган. Жумладан, Тошкент шаҳрида бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази Мовароуннаҳр алломаларининг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини намойиш этувчи муҳим илмий-маданий маскан сифатида қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари