Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Август, 2026   |   25 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:25
Пешин
12:34
Аср
17:27
Шом
19:37
Хуфтон
21:06
Bismillah
08 Август, 2026, 25 Сафар, 1448

100 та оилага кирилиб, мевали кўчатлар экилди    

03.12.2024   44534   1 min.
100 та оилага кирилиб, мевали кўчатлар экилди    

Самарқанд вилояти имом-хатиблари халқимизга яқин бўлиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этишда кўмакдош бўлиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ва иқтидорли имом-хатиблар ҳамда 20 нафар хожи оталар бугун Тойлоқ туманида йиғилди. 
 

Тумандаги 20 та масжид имом-хатиблари билан ҳамкорликда 100 дан зиёд хонадонга, 20 та маҳаллага борилиб, муаммоли оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши,  низоли ҳолатлар маҳалла иштирокида бартараф этилиши ва пешин намозида эса жамоат билан маърифий суҳбатлар ўтказилди.


Мазкур тадбирлар олдидан вилоят вакиллиги масъул ходими Ҳасанхон домла Темиров бошчилигида имом-хатиблар билан учрашиб, раҳбариятнинг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди. Шундан сўнг имом-хатиблар тақсимот асосида жойларга чиқди.


Ташриф давомида Самарқанд вилояти вакиллиги жамоаси бошчилигида Тойлоқ туманида  барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари биргаликда яшил макон лойиҳаси асосида мевали дарахт кўчатлари экилди. Дин пешволари томонидан ҳудудларда яшил майдонлар барпо этиш ишлари давом эттирилмоқда.


Зеро, ҳадис шарифларда: “Албатта, фаришталар экин ёки кўчат экувчининг ҳаққига, модомики, эккан нарсаси кўкариб тураркан, истиғфор айтиб туришади”, дейилади.


Сайёр учрашув ва суҳбатлар давом этади...


Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва манфаатли қилсин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

100 та оилага кирилиб, мевали кўчатлар экилди     100 та оилага кирилиб, мевали кўчатлар экилди     100 та оилага кирилиб, мевали кўчатлар экилди     100 та оилага кирилиб, мевали кўчатлар экилди     100 та оилага кирилиб, мевали кўчатлар экилди    
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саховатпеша юртдошларимиз масжидлар коммунал тўловларини қўллаб-қувватламоқда

07.08.2026   10472   1 min.
Саховатпеша юртдошларимиз масжидлар коммунал тўловларини қўллаб-қувватламоқда

2026 йилнинг июнь–июль ойлари давомида юртдошларимиз томонидан DOMO мобил иловаси орқали масжидларнинг коммунал харажатларини қоплашга қаратилган хайрли ташаббус фаол қўллаб-қувватланди.


Ушбу давр мобайнида 650 та масжид учун жами 254,7 миллион сўм хайрия маблағлари йиғилиб, пўлатдай шаффофлик билан тўловларга йўналтирилди.


Сарфланган маблағлар тақсимоти:

  • 225,9 млн сўм (88,7%) — электр энергияси тўловларига;

  • 28,8 млн сўм (11,3%) — табиий газ харажатларини қоплашга.


Энг кўп хайрия қилинган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 103,6 млн сўм;

  • Тошкент вилояти — 29,3 млн сўм;

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 27,4 млн сўм;

  • Фарғона вилояти — 24,9 млн сўм. 
     

Бу каби хайрли эҳсонлар масжидларимизнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш ва намозхонлар учун муносиб шароит яратишга хизмат қилмоқда.


Барча саховатпеша ҳамюртларимизга самимий миннатдорлик билдириб, қилинаётган эзгу амалларга Ҳақ таолодан барака тилайди.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари