Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:18
Қуёш
07:44
Пешин
12:25
Аср
15:15
Шом
17:00
Хуфтон
18:19
Bismillah
18 Декабр, 2025, ,

Нима учун ғам-ташвиш жаннатда Расулуллоҳ ﷺ билан бирга бўлишингизга сабаб бўлади?

04.12.2024   5598   1 min.
Нима учун ғам-ташвиш жаннатда Расулуллоҳ ﷺ билан бирга бўлишингизга сабаб бўлади?

Робиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаб қолар эдим. Бир куни у зотга таҳорат суви ва бошқа керакли нарсаларни олиб келдим. У зот менга «Сўра», дедилар. «Жаннатда сиз билан ҳамроҳ бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқа нарсани эмасми?» дедилар. «Йўқ, шунинг ўзини», деган эдим, «Унда кўп-кўп сажда қилиб, бу ишда менга ёрдам бергин», дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Бунинг маъноси «Аллоҳ сўраган нарсангни рўёбга чиқариши учун менга ёрдам бериб, фарз ва нафл намозлар ўқиб, кўп сажда қил. Ана шу саждалар жаннатга кириб, менга ҳамроҳ бўлишингга васила бўлади», деганидир.

 Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қўлига суянган ҳолда ўтириш

22.08.2025   6439   1 min.
Қўлига суянган ҳолда ўтириш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Чап қўлни орқага қилган ҳолда, унга суяниб ўтириш жоизми? Ёши катталар бу ишни “ёмон” деб, қайтаришади.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Ёши катталар бу ишни бежизга “ёмон” деб, қайтаришмаган. Зеро, бу макруҳ амал саналади. Бу ҳақда Шарид ибн Сувайд исмли саҳобий розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

مَرَّ بي رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم وأنا جالسٌ هكذا وقد وَضَعْتُ يَدِي اليُسْرَى خلفَ ظهري واتَّكَأْتُ على أَلْيَةِ يَدِي فقال أَتَقْعُدُ قَعْدَةَ المغضوبِ عليهم

“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолдилар. Мен чап қўлимни орқамга қўйиб, қўлимнинг кафтига суяниб ўтирган эдим. Шунда У Зот “Ғазаб қилинганларни ўтириши каби ўтирасанми?”, деб танбеҳ бердилар” (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Шунга кўра фақиҳлар “Киши хоҳ бир қўлига суянсин, хоҳ икки қўлига суянсин, фарқи йўқдир. Яъни, ҳар иккала ҳолатда ҳам макруҳ бўлади”, деганлар (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби асосида). Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

 

Мақолалар