Робиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаб қолар эдим. Бир куни у зотга таҳорат суви ва бошқа керакли нарсаларни олиб келдим. У зот менга «Сўра», дедилар. «Жаннатда сиз билан ҳамроҳ бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқа нарсани эмасми?» дедилар. «Йўқ, шунинг ўзини», деган эдим, «Унда кўп-кўп сажда қилиб, бу ишда менга ёрдам бергин», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Бунинг маъноси «Аллоҳ сўраган нарсангни рўёбга чиқариши учун менга ёрдам бериб, фарз ва нафл намозлар ўқиб, кўп сажда қил. Ана шу саждалар жаннатга кириб, менга ҳамроҳ бўлишингга васила бўлади», деганидир.
Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар” (Анъом сураси, 112-оят).
Воқеликда содир бўлаётган ҳодисаларни ваҳий назари билан ўқиш мўминни Аллоҳнинг динига ёрдам беришга ундайди, у Аллоҳнинг тадбири билан хотиржам, Унинг қазоси (тақдири)га рози бўлган ҳолда, оқибат тақводорлар учун эканига ишонч ҳосил қилади.
Зотан, осмонлар ва Ерни бошқариш калитлари Унга (Аллоҳга) тегишли. У хоҳлаганини азиз қилади, хоҳлаганини хор қилади, яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.
Аҳмад Абдулмунъим