Тошкент Ислом институти "Қуръон илмлари" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Имом Қолуннинг Имом Нофеъдан қилган ривояти Шотибий йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.
Жаҳонгир қори Қуръони каримни юқоридаги тариқанинг 4 важҳида қироат қилиб, Шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.
Шу муносабати билан ТИИ "Қуръон илмлари" кафедраси устози, 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи Иброҳим Муҳаммад Жаҳонгир қори Неъматовга ижоза шаҳодатномасини топширди.
Тошкент Ислом институти
Матбуот хизмати
Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик шодиёналарига саноқли кунлар қолди. Айём арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож беморлар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам туҳфалари етказиб бериляпти.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида имом-домлалар, ҳомийлар пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Исломобод" масжидида йиғилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали ҳамда ҳомийлар кўмагида тайёрланган озиқ-овқатлар жамланмаси, ширинликлардан иборат эҳсонлар билан хонадонларга кириб борилди.
Кўнгли ўксик инсонлар байрам туҳфаларини олиб, азиз юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигига яна бир карра амин бўлишди.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин. Савобларини кўпайтириб берсин!
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати