Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Июл, 2025   |   20 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
05:03
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:32
Bismillah
15 Июл, 2025, 20 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди 

05.12.2024   26578   2 min.
Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди 

Динимиз эҳтиёжманд, бемор, ногиронлиги бор кишиларга ғамхўрлик қилишга буюриб, бунинг ажру савоблари улкан эканлигини таъкидлайди. Бундай хайрли амални диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар кундалик ишига айлантирган десак, хато қилмаган бўламиз. Зеро, бугун маҳаллаларда ўтказилаётган турли диний-маърифий тадбир бўладими ёки сайёр учрашувлар бўлсин, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор фуқаролар имом-хатиблар эътиборида. 

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан бундай эзгу ишлар республикамизда янада жонланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фолият юритувчи ходимлар, имом-хатиблар, Вақф фонди вакиллари мазкур сана доирасида хайрия ишларида янада жонбозлик кўрсатишди. 

Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти Яшнабод тумандаги 52-сонли алоҳида ёрдамга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ҳолидан хабар олди. Болажонлар билан дилдан суҳбат қуриб, мактаб маъмуриятига Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан совғалар тақдим қилишди. 

Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ҳам ушбу тадбирларда фаол бўлиб,  36-сонли жисмоний имконияти чекланган болалар уйига ташриф буюрдилар. Мурғак қалб эгалари билан самимий мулоқот қилиб, уларга жами 20 миллион сўмлик кийим-кечаклар, ширинликлар ва турли ҳил совға-саломлар улашдилар. Шунингдек, Олмазор тумани “Мевазор” жоме масжиди имом-хатиби ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Олмазор туманидаги 36-сонли мактабга 40 миллион сўмлик совға саломлар олиб берилди.

Тошкент вилояти имом-хатиб ва имом-ноиблари ҳам ҳомийларни жалб қилган ҳолда маҳаллалардаги 300 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотлар ҳолидан хабар олиб, уларга 121 млн.сўмлик хайриялар улашдилар. 

Худди шундай Андижон вилояти имом-хатиблари ҳам Марҳамат туманида ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, совғалар улашилган бўлса, Хўжаобод туманида “Нур” тантаналар биносида шундай инсонлар учну эҳсон дастурхони ташкил этилди. Бухоро вилояти имом-хатиблари ҳам саховатпеша ҳомийлар билан биргаликда имконияти чекланган, ногирон фуқаролар ҳолидан хабар олиб уларга озиқ-овқат махсулотлари ва хўжалик буюмларидан иборат маҳсулотларни ҳадя қилдилар. Қашқадарё вилоятида диний соҳа ходимлари томонидан 129 нафар ногиронлиги бор шахслар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб 15.8 млн.сўмлик совға-салом улашилди. Фарғона вилояти имом-хатиблар эса ҳомийларни жалб қилган ҳолда 24.750.000 сўмлик хайриялар тарқатди.

Бундай хайрли ташаббуслар Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм вилоятиларида ҳам давом этиб, юзлаб кўнгли ўксик юртдошларимиз қалбига шодлик улашилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди  Диний соҳа ходимлари минглаб юртдошларимиз кўнглига шодлик улашди 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тинчлик, адолат, эркинлик, ҳикмат борасидаги оятлар

11.07.2025   3694   1 min.
Тинчлик, адолат, эркинлик, ҳикмат борасидаги оятлар

Ислом сўзининг маъноларидан бири тинчликдир. Мусулмонлар ўзаро бир-бирлари билан ушбу сўз орқали саломлашадилар, намоз вақтида мўмин банда айтадиган энг охирги калом ҳам, Аллоҳ таолонинг  гўзал исмларидан бири, жаннатнинг номларидан бири ҳам “Ас-Салом” – тинчликдир.

Тинчлик, адолат, эркинлик, ҳикмат борасида кўплаб оятлар бор.

Қуръони карим ҳар бир инсонга эътиқод эркинлигини кафолатлайди. “Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир” (“Кафирун” сураси, 6-оят).

Эътиқодни ёйишда зўрлик ўтказиш таъқиқланган. “Динда зўрлаш йўқ” (“Бақара” сураси, 256-оят).

Ақлга мос, далил-исботли, ҳаётга татбиқ этиладиган ёндошув орқали, ҳар бир инсоннинг ақлий даражаси ва ҳолатини ҳисобга олиб, қалбга таъсир қилувчи, мулойим услубда, агар баҳс ва мунозара бўлса, хушмуомала, адолатли ва маданиятли тарзда фикр алмашиш, даъват этилади.

“Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала, мунозара қилинг! (“Наҳл” сураси, 125-оят).

Ҳар бир инсонга, дини, миллати ва ирқига қарамасдан, адолат билан муносабатда бўлиш, душманлик қилмаган бўлса, яхшилик қилиш, эҳтиром кўрсатиш Ислом таълимотларидандир.

“Аллоҳ сизларни динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан – уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингизда қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар” (“Мумтаҳана” сураси, 8-оят).

 

Маъруфхон Алоходжаев,

Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-хатиби

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА