Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Май, 2025   |   17 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:29
Қуёш
05:04
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:38
Хуфтон
21:07
Bismillah
15 Май, 2025, 17 Зулқаъда, 1446
Мақолалар

Узрли аёл сажда оятини эшитса...

10.12.2024   2205   1 min.
Узрли аёл сажда оятини эшитса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Ҳайздаги аёл сажда оятини эшитса, сажда қиладими?

Жавоб: Узрли аёл сажда оятини эшитса, сажда қилмайди. Агар сажда қилса, гуноҳкор бўлади. Ҳайзли ёки нифосдаги аёл намоз ўқишга буюрилмагани учун унга тиловат саждасини қилиш вожиб эмас. Лекин жунуб кимсанинг ҳукми бошқача: эркакми, аёлми — жунуб ҳолатида сажда оятини эшитса, тиловат саждаси уларга вожиб бўлади. Покланганидан кейин бу саждани адо этиши керак. Бу ҳақда Имом Сарахсий бундай дейдилар:

وليس على الحائض سجدة قرأت أو سمعت" لأن السجدة ركن من الصلاة والحائض لا تلزمها الصلاة مع تقرر السبب وهو شهود الوقت فلا يلزمها السجدة أيضا بخلاف الجنب فإنه تلزمه الصلاة بسبب الوقت.

“Ҳайздаги аёл сажда оятини ўқигани ёки эшитгани сабабли сажда қилиши вожиб бўлмайди. Чунки сажда – намознинг бир рукни (фарзи). Ҳайздаги аёлга гарчи намознинг сабаби – вақти кирсада намоз ўқиши лозим бўлмайди. Шу каби саждаи тиловат қилиши ҳам лозим эмас, лекин жунуб шахсга вожиб бўлади. Чунки жунуб киши намоз вақти бўлганда (ғусл қилиб) намоз ўқиши лозимдир” (“Ал-Мабсут”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди

14.05.2025   5557   1 min.
Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди

Бугун, 15 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклиф-мулоҳазаларини тинглади.


Мазкур қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган масжидлар қуриш, таълим олиш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдамга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.


Бугунги қабул давомида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.


Ана шундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди
Ўзбекистон янгиликлари