Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Масжидга: «Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик»
(Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини оч), деб, бисмиллаҳни айтиб, ўнг оёқ билан кирилади.
Чиқишда эса, аввал чап оёқ қўйилади.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар: "Агар Аллоҳ сени мол-дунёдан қисганини, устингда бало ва мусибатларни кўпайтирганини кўрсанг, билгинки, сен Унинг ҳузурида азизсан. Унинг ҳузурида даражанг бор, сени авлиё ва асфиёлари йўлида юрғизиб қўйгандир. У сени кўриб турган.
Аллоҳ таолонинг: "Роббингнинг ҳукмига сабр қил, албатта сен кўз ўнгимиздасан. Ва қойим бўлган пайтингда Роббингни ҳамди билан поклагин", деганини эшитмаганмисан?"