Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448

Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда

11.12.2024   77843   3 min.
Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда

Жорий йилнинг 18 июль кунидан “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббус доирасида юртимизда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кенг қулоч ёйди.

Эътиборлиси, ҳаёт тажрибасига эга ҳожи ота, ҳожи оналарнинг тарғибот ишларини олиб бориш, шукроналик ҳиссини янада кучайтириш ва дахлдорлик туйғусини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш борасидаги фидойиликлари ўз самарасини бермоқда. 

Хусусан, шу йилги ҳожи ота ва ҳожи оналар имом-хатиб ва маҳалла фаоллари билан бирга маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, нотинч, ажрим ёқасида турган ҳамда моддий ва маънавий кўмак зарур бўлган оилалар ҳолидан хабар олиб, қимматли ваъз-насиҳатлар билан уларнинг кўнгилларига илиқлик олиб кириш баробарида хайрия ва эҳсонлар улашмоқдалар. 

Оилавий низоларни бартараф этиш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш, нотўғри йўлга кириб қолган ёшларга тўғри йўл кўрсатиш каби масалалар ижобий ҳал этилаётгани қувонарли ҳолдир. Мазкур ташаббус доирасида ишсиз фуқаролар ишга жойланди, уйи таъмирталаб бўлганларнинг хонадонлари обод қилинди. Эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. 

Бу ишларга ҳудудий ҳокимликлар, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси бош-қош бўлиб, Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалла раислари, фаоллари, имом-хатиблар, ҳожиларга маҳаллаларда амалга ошириладиган тадбирлар бўйича доимий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 11103 нафар ҳожилар ўз маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, профилактик ҳисобда турувчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, нотинч оила, ажрим ёқасида турган фуқароларга бириктириш ишлари ташкил этилди.

Бириктирувга асосан, 18 июль – 4 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида 1889 та, Андижон вилоятида 5811 та, Бухоро вилоятида 2144 та, Жиззах вилоятида 6144 та, Навоий вилоятида 874 та, Наманган вилоятида 6700 та, Самарқанд вилоятида  9001 та, Сирдарё вилоятида 1361 та, Сурхондарё вилоятида 1797 та, Тошкент вилоятида 2058 та, Фарғона вилоятида 2066 та, Хоразм вилоятида 4165 та, Қашқадарё вилоятида 4217 та, Тошкент шаҳрида 5116 та, жами 53 343 та тадбирлар ўтказилди. 

Ҳудудларда 11103 та ҳожилар иштирокида 313 138 та фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, маҳалла раислари, имом-хатиблар билан биргаликда суҳбатлар ташкил этилди.

Маҳаллалардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга маҳалла ва ҳожилар томонидан 3 млрд. 238 млн. 541 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам, 3 млрд. 682 млн. 635 минг сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.  

Шунингдек, 4818 марта тинчлик қадри ва шукронилик, 3318 маротаба ёшлар тарбияси, иллатларга қарши кураш,  2697 маротаба илм-маърифатга тарғиб, 3565 маротаба ёт ғояларга қарши кураш, 7462 маротаба оилавий жанжал ва ажримлар йўналишларида ишлар олиб борилди. 

Шу кунга қадар, умум ҳисобда 53 343 та тадбирлар ўтказилиб, унга  313 138 нафар фуқаро қамраб олинди. 

Мазкур хайрли ташаббус доирасидаги ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

19.08.2026   49051   1 min.
Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади.

Давлатимиз Раҳбари томонидан ҳар жабҳада олиб борилаётган янгиланиш ва ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда Диний идора тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда жами 700 нафар педагог ва соҳа мутахассиси, жумладан, 300 нафар иштирокчи бевосита анжуман залида, 400 нафар иштирокчи эса ҳудудлардан видеоселектор орқали қатнашади.

Анжумандан кўзланган мақсад соҳадаги истиқболли режаларни муҳокама қилиш, диний таълимда педагогик ва касбий маҳоратни ошириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни янада кенг татбиқ этиш ҳамда диний таълимни янги босқичга олиб чиқишдир.

Дастур доирасида соҳа раҳбарлари иштирокида таҳлилий маърузалар, таниқли профессорлар томонидан маҳорат дарслари, илмий-методик машғулотлар бўлиб ўтади. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишиб, Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари