Your browser doesn't support video.
Please download the file: video/mp4
Аждодларимиздан бизгача етиб келган бебаҳо мерос ҳақида исломшунослик соҳаси
бўйича мутахассис, Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти
Баҳодиржон Аъзамов билан суҳбат.
Радиоэшиттириш Ҳаким Термизийнинг “Ал-Амсол мин ал-Китаб вас-Сунна”
асари доирасида олиб борилаётган диссертация иши ҳақида.
Манба: “Ўзбекистон” радиоси
Бугун Ҳаким Термизий мажмуаси музейида буюк алломанинг 1200 йиллик юбилейи муносабати билан китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан чоп этилган Ҳаким Термизийнинг илмий-маънавий меросига оид китоблар ўрин олди.
Ушбу нашрлар орқали буюк мутафаккирнинг илмий қарашлари, асарларининг мазмун-моҳияти ва бугунги кундаги аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Алломанинг бой илмий-маънавий мероси бугун ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Унда илгари сурилган эзгулик, маърифат ва юксак ахлоқ ғоялари ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Тадбир давомида иштирокчиларга Ҳаким Термизийнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва маънавий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи махсус видеолавҳа ҳам намойиш этилди.
Мазкур кўргазма алломанинг илмий меросини кенг тарғиб этиш, асарларини ўрганишга қизиқишни ошириш ҳамда аждодларимиз қолдирган бебаҳо маънавий хазинани келажак авлодларга етказишга хизмат қилади.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати