Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Араб тилини ўрганинглар, чунки у динингиздандир”, деганлар.
Шайх Саъид Камалий айтади: “Араб тили – Ўзининг Каломини сизларга етказиши учун Роббингиз танлаган тилдир. Шундай экан, у тилни ўзларингиздаги энг кичик, арзимас нарса каби тутиб олманглар”.
1. Дод тили. Чунки у дод ҳарфи билан дунёда ягона тил сифатида ажралиб туради.
2. 14 асрдан бери ўзгармайди ва муомаладан чиқмайди
3. 422 миллиондан кўпроқ одамлар араб тилида сўзлашади
4. Араб тилидаги сўзлар сони 12302912, инглиз тилидаги сўзлар сонидан 25 баравар кўп.
5. Араб тили 16 мингта лексик асосга эга, лотин тилида 700 тагина лексик асос бор.
6. Бошқа тиллар ҳам араб ҳарфлари билан ёзилади, худди: курдий тили, малай тили, собиқ турк тили ва форс тиллари каби.
7. Араб давлатлари жамиятини ташкил этувчи 22 давлатнинг расмий тилидир.
8. 2016 йилдан дунёда энг кўп тарқалган бешинчи тилдир.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.
Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.
Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати