Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳга ҳамд ва салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: "Бу киши дуо қилишда шошилди", дедилар. Сўнгра уни чақириб: "Сиздан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, салавот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).