Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Май, 2025   |   29 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:55
Пешин
12:25
Аср
17:31
Шом
19:49
Хуфтон
21:23
Bismillah
27 Май, 2025, 29 Зулқаъда, 1446

Мусулмонлар Жаҳон лигаси БМТда Исломофобияга қарши кураш бўйича махсус вакил тайинланганини олқишлади

19.03.2024   1549   2 min.
Мусулмонлар Жаҳон лигаси БМТда Исломофобияга қарши кураш бўйича махсус вакил тайинланганини олқишлади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) маълум қилишича, Мусулмонлар Жаҳон лигаси Бош котибияти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан исломофобияга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисидаги резолюция қабул қилинишини ва БМТнинг Исломофобияга қарши кураш бўйича махсус вакили тайинланганини олқишлади.

Бош котиб, Мусулмон уламолари уюшмаси раиси, шайх доктор Муҳаммад бин Абдулкарим Ал-Исо ушбу қарор дунёда хавотирли салбий қараш кучайиб бораётган бир шароитда жуда муҳимлигини таъкидлаб, “Ислом раҳм-шафқат, бағрикенглик, адолат ва осойишталик дини сифатида тинчлик, поклик, инсонийлик, меҳр-мурувват, ватанпарварлик, илм олишга чақирувчи дин” эканини қўшимча қилди.

Уюшма экстремистик ғояларга қарши кураш, тинчлик, биргаликда яшаш, дин ва цивилизациялар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва қадриятларни рағбатлантиришга қаратилган ҳар қандай халқаро саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 март куни БМТ Бош Ассамблеяси исломофобияга қарши кураш резолюциясини қабул қилди. Покистон томонидан тақдим этилган ҳужжатда, жумладан, ушбу масала бўйича махсус вакил тайинлашга чақирилган.

Муслимларга нисбатан зўравонликка қарши курашга мувофиқлаштирилган ёндашувни ҳам талаб қиладиган резолюцияни 113 давлат ёқлади. 44 давлат бу масалада бетарафлигини билдирди. Ҳеч бир давлат қарши овоз бергани йўқ. Бош Ассамблея Европанинг бир неча давлати томонидан таклиф қилинган, резолюция матнига жузъий ўзгариш киритиш, масалан Махсус вакил ўрнига Координатор тайинлаш, муқаддас китобни таҳқирлаганга қарши чора кўриш тўғрисидаги ҳаволани олиб ташлаш чақириғидан иборат тузатишларни қабул қилмади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўз баёнотида одамларни ажратувчи, фактни бузиб кўрсатувчи риторика бутун аҳоли қораланишига олиб келиши, халқаро ҳамжамият муросасизлик, стереотип ва тарафкашликка қарши курашиш учун бирлашиши кераклигини уқтирди.

“Онлайн нафрат сўзлари реал ҳаётда зўравонликни кучайтиради”, дея рақамли платформалар нафратни ифодалайдиган контентни ўзгартириши, фойдаланувчиларни таъқибдан ҳимоя қилиши шартлигини таъкидлади.

– Биз ақидапарастликка қарши туришимиз, ҳар қандай салбий кўринишларни йўқ қилишимиз керак, – таъкидлади БМТ раҳбари. – Раҳбарлар ғазаблантирувчи сўзни қоралаши, диний эркинликни ҳимоя қилиши лозим.

Дарвоқе, 15 март – Халқаро исломофобияга қарши кураш куни. БМТ бу санани 2019 йил Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга 51 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар уюштирилиши муносабати билан белгилаган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳажарул асвад рўпарасида қўл кўтариш

13.11.2024   5951   1 min.
Ҳажарул асвад рўпарасида қўл кўтариш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади.

Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Баъзи уламолар бундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.

“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган: “Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар