Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Август, 2026   |   20 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:47
Қуёш
05:15
Пешин
12:34
Аср
17:30
Шом
19:42
Хуфтон
21:11
Bismillah
03 Август, 2026, 20 Сафар, 1448
Мақолалар

Меҳрибон ака

23.12.2024   6429   1 min.
Меҳрибон ака

Бир йигит нонвойнинг олдига келиб: -– Амаки, синглимнинг қорни жуда оч. Лекин пулимиз йўқ. Илтимос, унга бир дона нон беринг. Ҳеч бўлмаса бир бурда нон беринг. Пул топишим билан тўлаб кетаман,– дея ёлвора бошлади. 
Нонвой унинг гапига қулоқ тутай демасди. Бола ҳам ёлворишдан тўхтамай “синглим оч, синглим оч” дерди. 
Охири нонвой: – Бу ерга келчи? Қани синглинг? Бу ерга олиб кел, – деди. Бола югурганча кўчанинг нариги томонида турган синглисини чақирди.  
Нонвой: – Исминг нима?, – деди қизчага. 
Қизча: – Марям. 
Сотувчи: – Очмисан? 
Қизча уялибгина “Ҳа” деди. 
Нонвой: – Мен сизларга икки дона нон бераман.
Йигитча: – Йўқ, амаки фақат бир дона сўрадим. 
Сотувчи: – Олавер, олавер уялма – деди.  
Йигитча: – Амаки раҳмат. Пул топганимда албатта бераман деб хурсанд бўлган ҳолда кетди.
Нонвой: – Қачон сен ва синглинг оч қолсангиз дарҳол менинг олдимга келинглар, – деб йигитнинг қўлига иккита нон берди.
Ака-ука, опа-синглингиз борми? Уларнинг доим қадрига етинг. Уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Ҳеч бўлмаса телефон орқали бўлса ҳам, ҳолларидан хабар олинг. Вақти соати келганда уларни тополмай қолишингиз мумкин. 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ таржимаси

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан диний соҳа ходимлари иштирокида стол тенниси мусобақаси ўтказилди

29.07.2026   16866   1 min.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан диний соҳа ходимлари иштирокида стол тенниси мусобақаси ўтказилди

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимида фаолият кўрсатиб турган масжид имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами муносабати билан спортнинг стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа пойтахтимиздаги Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтди.
Диний соҳа ходимлари ўртасида бўлиб ўтган ушбу стол тенниси мусобақасида 1-ўрин Тахтакўпир тумани «Абдулкарим охун» жоме масжиди имом-хатиби И.Аметниязов, 2-ўрин Тўрткўл тумани «Ғоиб ота» масжиди имом ноиби Р.Комилжонов, 3-ўрин Беруний тумани «Султон увос бобо» жоме масжиди имом-ноиби О.Машаловлар ғолиб деб топилди.
Мусобақа якунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари А.Алланиязов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов ва Нукус «Муҳаммад ибн Аҳмад ал Беруний» ўрта махсус ислом билим юрти директори Ж.Абдираззақовлар мусобақа иштирокчиларини ғалабалари билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилади, мусобақа ғолибларига «Вақф» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан диний соҳа ходимлари иштирокида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан диний соҳа ходимлари иштирокида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан диний соҳа ходимлари иштирокида стол тенниси мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари