Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ҳадис илми мактаби қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курсида таҳсил олган 51-давра тингловчилари уч ойлик сабоқ олиш машғулотларини муваффақиятли якунладилар.
Шу муносабат билан тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди. Тадбирда Ҳадис илми мактаби мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, тингловчиларга Қуръон тиловати ва илм йўлида лозим бўладиган муҳим тавсияларини беришди.
Шунингдек, "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курсининг навбатдаги 57-давра машғулотлари ҳам якунланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати