Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уч нарсани: ҳар ойда уч кун ро‘за тутишни, чошгоҳдаги икки ракатни, ухлашдан олдин витр о‘қишни васият қилганлар”.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади" (Ҳуд сураси,114-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!" деганлар (Имом Аҳмад ривояти).