Қиёмат қоим бўлишининг яна бир белгиси – мусулмонларнинг Қуддусни фатҳ этиши саналади.
Сийрат ва тарих илми бўйича мутахассислар Қуддус фатҳи Умар розияллоҳу анҳу даврида ҳижрий 16 йилида якунланганини қайд этишган.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг шахсан ўзлари Қуддусга маҳаллий аҳоли билан тинчлик шартномаси тузиш учун борадилар ва у ерда масжид қурилади.
Имом Аҳмад Убайд ибн Адамдан унинг Каъбул Ахбор билан суҳбатини келтиради:
“Умар розияллоҳу анҳу сўрадилар:
- Намозни қаерда ўқиганим яхши, деб ўйлайсиз?
Каъб айтади:
Умар розияллоҳу анҳу дедилар:
- Йўқ, бу яҳудийларникига ўхшаш бўлиб қолади. Мен намозимни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам адо этган жойда ўқийман.
Кейин Умар розияллоҳу анҳу қибла томонга қараб намоз ўқидилар, сўнг ридоларидан чангларни қоқиб ташладилар.
Шу ўринда Каъбул Ахбор раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида тўхталиб ўтсак. У аҳли китобларнинг буюк олимларидан бўлган. Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврида Исломни қабул қилган. Умар розияллоҳу анҳу даврида Мадинага кўчиб ўтган. Сўнгра Шомда яшади ва Усмон розияллоҳу анҳу даврида вафот этган.
Маълумки, салибчилар Қуддусни 100 йил давомида эгаллаб турди. Ниҳоят бу муборак жойни буюк жангчи ва ҳимоячи Султон Салоҳиддин раҳимаҳуллоҳ фатҳ этган.
Аллоҳ таоло унга Умар розияллоҳу анҳунинг ғалабасидек ғалаба берди. Ғалаба кўлами бўйича унга тенг келадигани Константинополни забт этган Султон Муҳаммад Фотиҳ раҳимаҳуллоҳ эди.
Муҳаммад Фотиҳ (ҳижрий 832-886 / милодий 1432-1481) – 1444 ва 1451-1481 йилларда Усмонли султони. У фатҳ сиёсатини фаол олиб борди. Усмонли қўшинининг 26 та юришига раҳбарлик қилган. Константинополни 1453 йил қўлга киритди ва уни Усмонли халифалигининг пойтахтига айлантирди.
Византия мавжудлигига нуқта қўйди, кейин Сербия (1459), Мореа (1460), Требизонд империяси (1461), Босния (1463), Эвбеяни (1471) фатҳ этди.
Караман подшоҳлиги (1471), Қрим хонлиги ва Албанияни бўйсундирди (1475), Албания (1479). Оққўюнли давлати ҳукмдори Узун Ҳасан билан муваффақиятли урушлар олиб борган.
Манбалар асосида
Баҳриддин ХУШБОҚОВ
таржимаси.
Абу Алий Рўзборийнинг қизлари Азиза умму Айман муножотларида бундай дер экан: “Қандай қилиб ҳузурингдаги нарсага ишқибоз бўлмайин, ахир қайтар жойим Сен-ку! Қандай қилиб Сенга муҳаббат қилмайин, ахир нимаики яхшилик бўлса, Сен тарафдан келади-ку! Қандай қилиб Сенга ошиқмай, Ўзинг шавқимни оширган бўлсанг!”.
Бошқа бир аёл Аллоҳга илтижосида бундай дер экан: “Аллоҳим, Подшоҳим! Сен тараф отланмаганнинг йўли на қадар тор-а! Сен билан суҳбатдош бўлмаганнинг ҳоли қандайин қўрқинчли-а!”.
Бурда раҳматуллоҳи алайҳ тун зимистонида: “Одамларнинг кўзлари тинди, чуқур уйқуга кетди. Ҳамма ошиқ ўз маъшуқи бирла ёлғиз қолди. Мен ҳам Сен билан бирга хилват ичраман, Ҳабибим! Сенинг муҳаббатинг қалбимда бўлар экан, мени азоблармидинг?!” – дер экан.
Нақиш бинти Солимнинг муножотлари: “Эй тунда ибодат қилувчиларнинг Ҳабиби! Бериш қашшоқ қилиб қўймайдиган Зот! Сермурувват Зот! Сенинг висолингга етишишимга бўлган ишончимни орттир! Зиёфатинг мени жаҳаннамдан қутқариш бўлсин! Ўз розилигинг бирла кўзларимни қувончга тўлдир!”.
Мансур ибн Аммор айтади: “Мен бир серибодат кишининг тунда Роббига илтижо қилиб, бундай деяётганини эшитдим: “Иззатинг ва буюклигинг ҳаққи, мен маъсиятим орқали Сенга қарши чиқишни хоҳламаганман. Сенинг ғазабингга дуч бўлмоқчи эмас эдим. Лекин нима қилай, нафсим шу гуноҳларни зийнатлаб кўрсатди. Гуноҳларимни парда ортида тутганинг мени алдаб қўйди ва натижада гуноҳга қўл урдим, бу нодонлигимдандир. Ана энди азобингдан мени ким ҳам қутқара оларди, агар Сен ўз арқонингни мендан узсанг, кимнинг арқонидан тутаман?! Вооҳ, эрта қаршингда туришга хижолатман, қандай қилиб ҳузурингда тураман?!”.
Робия Адавия туннинг барча қисмида намоз ўқир эди. Тонг вақти киргач намоз ўқиган жойидаёқ озгина мизғиб олар ва кун чиқиб кетиб қоларди, кейин: “Эй нафсим, қанча, яна қанча ухлайсан?! Кимнинг қаршисида турасан?! Сен бу кетишда уйқудан қиёмат қоим бўлганида уйғонадиганга ўхшайсан”, дер эди.
Ажарва исмли солиҳа бир аёл саҳар пайтигача туни билан намоз ўқиб чиқарди. Саҳар пайтида хомуш бир овозда: “Сен тунда ибодат қилиш бобида обидлардан ўзиб кетишинг керак. Улар Аллоҳнинг раҳмати ва фазлида сендан ўзаяптилар. Роббим! Сендан сўрайман бошқадан эмаски. Сен тарафга чопувчилар ичида энг олдинги сафларда қилишингни сўрайман. Мени Ўзингга яқин бандаларинг даражасига кўтаришингни сўрайман. Солиҳларга эргаштиришингни сўрайман. Сенингдек сахий Зот йўқ. Сен каби раҳм қилувчи йўқ!” дер ва саждага йиқилар эди. Саждада яна Аллоҳга илтижо қилар, йиғлар эди ва шу зайлда тонг отарди. У ўттиз йил мобайнида шундай муножот қилди”.
Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.