Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Июн, 2025   |   5 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:10
Қуёш
04:52
Пешин
12:26
Аср
17:33
Шом
19:53
Хуфтон
21:28
Bismillah
01 Июн, 2025, 5 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили

20.01.2025   9538   1 min.
Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили

Бугун, 20 январь куни пойтахтимиздаги "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасида "Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили" мавзусида илмий-амалий конференцияси бошланди. 
 

Нуфузли анжуманни Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Андре Алгермиссен, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва бошқа мутасадди вакиллар табрик сўзи билан очиб берди.


Конференцияда диншунос экспертлар, исломшунослар, этник-маданий бирлашмалар, диний конфессия вакиллари, шунингдек, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамият, миллий маданий марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам қатнашмоқда.


Конференция давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Мазҳаблар деганда нимани тушунасиз?

23.05.2025   7124   1 min.
Мазҳаблар деганда нимани тушунасиз?

Абдулҳаким Супиев, Поп тумани бош имом-хатиби