Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448

Бўлғуси қориларга тавсиялар берилди

24.01.2025   132957   1 min.
Бўлғуси қориларга тавсиялар берилди

Шу йил 23 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимига Жиззах шаҳридаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси тингловчилари келишди.
 

Учрашувда Шайх Алижон қори тингловчиларга  Қуръон қироати, унинг фазилати тўғрисида сўзлаш баробарида муҳим тавсиялар берди. Шунингдек, уларга ҳадялар улашилиб, дуои хайрлар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Бўлғуси қориларга тавсиялар берилди Бўлғуси қориларга тавсиялар берилди Бўлғуси қориларга тавсиялар берилди Бўлғуси қориларга тавсиялар берилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

10.08.2026   7625   1 min.
Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
 

Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;

  • Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;

  • Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.


Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.


Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари