frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди

24.01.2025   167127   2 min.
Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди

Шу йил 23 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Уламолар Кенгаши йиғилишида ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги кўрсатмасига асосан  ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси Бухоро вилояти Пешкў туманида ўтказилди.
 

Шу куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов раҳбарлигида Пешку туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб, имом-ноиб, маҳалла домлалари, отинойилар, мутаваллилар ва нуроний отахонлар иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Унда имомлар маҳаллалардаги ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш алоҳида таъкидланди.


Шундан сўнг 8 та масжид имом-хатиблари нуронийлар билан ўзларига бириктирилган 37 та маҳаллага чиқиб, 80 дан ортиқ хонадон ҳолидан хабар олди. Жумладан, “Садр” маҳалласида яшовчи юз ёшни қаршилаган меҳнат фахрийси Иброҳим бобо Тоҳировни зиёрат қилди. Сўнг “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони, тадбиркор Барчиной Авезова ва бошқа ижтимоий кўмакка  муҳтожларлар ҳолидан хабар олиниб, ҳомийлар иштирокида моддий жиҳатдан кўмак берилди.


Шунингдек, тумандаги замонавий лойиҳалар асосида қурилган 130 ўринли “Махтобой” мактабгача таълим масканида жажжи болалар билан учрашиб, уларга хурсандчилик улашилди.


Сўнгра “Янги бозор” маҳалласида жойлашган “TJS МED” шифохонсида даволанаётган беморлардан кўнгил сўралиб, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдамлар кўрсатилди.


Куннинг иккинчи ярмида вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов тумандаги  Хўжа Рушнои жоме масжидида, туман имом хатиблари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, қавмга муҳим мавзуларда маъвиза қилиш баробарида жамоат билан эл-юртимиз ҳаққига дуои хайрлар қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди Бухоро имомларининг навбатдаги сайёр йиғилиши ўтказилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

04.09.2026   44261   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар "Жоме" жоме масжиди имом ноиби Нуриддин домла Ҳошимовнинг падари бузрукворлари Холбек ота Ҳошимовнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Нуриддин домла Ҳошимовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози бугун соат 18:00 да Сирдарё вилояти Ховос тумани Гулбаҳор МФЙ Қайирма қишлоғида ўз хонадонида адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари