Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Май, 2025   |   18 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:28
Қуёш
05:04
Пешин
12:24
Аср
17:25
Шом
19:39
Хуфтон
21:08
Bismillah
16 Май, 2025, 18 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг меъморий ренессанси: тарих ва модернизм уйғунлиги

29.01.2025   7397   1 min.
Ўзбекистоннинг меъморий ренессанси: тарих ва модернизм уйғунлиги

Британиянинг машҳур "London Post" янгиликлар порталида "Ўзбекистоннинг меъморий ренессанси: тарих ва модернизм уйғунлиги" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
 

Унда Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон бой тарихий меросни замонавий шаҳарсозлик тамойиллари билан уйғунлаштирган ҳолда ҳайратланарли меъморий меъморий ренессанс даврини бошидан кечираётгани таъкидланган.


Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг меъморий ўзига хослиги жуда ранг-баранг. "Мамлакатнинг қадимий шаҳарлари ислом архитектурасининг энг яхши намуналари билан фахрланади. Улардаги мураккаб кошинлар, геометрик нақшлар ва монументал гумбазлари ҳайратланарлидир", – дейилган нашрда.


Ўзбекистоннинг тарихий обидаларида қадимий анъаналар марказий ўринни эгаллаган бўлсада, мамлакат модернизмни ҳам қабул қилди. 2016 йилдан бошлаб замонавий архитектуранинг янги тўлқини бошланди, бу Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ва "Тошкент-Сити" лойиҳаси каби йирик тузилмаларнинг пайдо бўлишига олиб келди.


Мақолада ушбу лойиҳалар Ўзбекистонни инновациялар маркази сифатида жаҳон миқёсига олиб чиқиш, шу билан бирга мамлакатнинг бой меъморий меросини асрашга қаратилгани алоҳида таъкидланган. Пойтахтда осмонўпар бинолар ва замонавий офис бинолари қадимий обидалар билан уйғун ҳолда қад ростламоқда.

 

"Барқарорлик – Ўзбекистонда меъморий ренессанснинг яна бир муҳим таркибий қисмидир. Замонавий технологиялар қўлланилар экан, Ипак йўли давридаги анъанавий қурилиш методлари ҳам қайта кўриб чиқилмоқда", – деб таъкидланган.

 

Мақола якунида, "Ўзбекистон меъморий ренессанси тез ўзгариб бораётган дунёда маданий меросни асраб-авайлашда бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиб, тарих ва модернизм ўртасида уйғун муносабатни сақлаб келмоқда", – деб ёзилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди

15.05.2025   3664   1 min.
Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди

Бугун, 15 май куни Мир Араб олий мадрасасида "Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси" мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди.


Илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат педагогика институти, Менежмент ва замонавий технологиялар университети раҳбар ва профессор ўқитувчилари иштирок этди.


Анжуманда бевосита ва масофавий тарзда қатнашган нотиқлар мавзу юзасидан чиқишлар қилиш баробарида муҳим таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар.

Mirarab.uz

 

Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди Олий мадрасада республика анжумани ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари