Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Май, 2026   |   22 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:10
Пешин
12:24
Аср
17:21
Шом
19:33
Хуфтон
20:59
Bismillah
10 Май, 2026, 22 Зулқаъда, 1447

Ризқ Аллоҳдан

30.01.2025   17727   1 min.
Ризқ Аллоҳдан

Бир аёл радиодаги жонли эфирга қўнғироқ қилиб, Аллоҳ унга ёрдам беришини айтиб мурожаат қилди. Бу эшиттиришни эшитиб турган бир мансабдор аёл билан ҳазиллашмоқчи бўлди. 
Радиога телефон қилиб аёлнинг манзилини олди. Ёрдамчисини чақириб: “Ҳозир бозорлик қилиб мен берган манзилга олиб борасан. У ерда бир аёл чиқади. Унга олган нарсаларингни берасан. Аёл ким берганини сўраса шайтон бериб юборди деб айтасан” деди. Ёрдамчи ўша манзилга у бу харид қилиб келди. Аёл киши олиб келинган нарсаларни мамнуният билан олиб қолди. Ёрдамчи ҳайрон бўлиб “Бу нарсаларни ким бергани сени қизиқтирмайдими?” деб сўради. Шунда аёл: “менга ким бергани билан ишим йўқ. Бир нарсани яхши биламан, Аллоҳ буюрса шайтон ҳам бўйсунади” дея жавоб қилди.

Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар

Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан

07.05.2026   9742   1 min.
Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан

Бизга ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, лекин У ризқни тўғридан-тўғри оғзимизга ёки қучоғимизга ташлаб қўймайди. Бизнинг вазифамиз — ҳаракат қилиш, Аллоҳнинг иши эса — муваффақ қилиш (тавфиқ бериш)дир.

«Унинг (ернинг) турли жойларида юринглар ва Унинг ризқидан енглар» (Мулк сураси, 15-оят).

Ҳатто сурункали ва оғир дардга чалинган Айюб алайҳиссаломга ҳам Роббиси бундай деган эди:

«Оёғинг билан (ерни) теп! Мана бу чўмиладиган муздек сув ва ичимликдир» (Сод сураси, 42-оят).

Ҳатто тўлғоқ азобида турган Биби Марямга ҳам Аллоҳ таоло:

«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит, у сенга янги пишган хурмоларни тўкади», — деди (Марям сураси, 25-оят).

Пок ва Муқаддас Зот хурмони унинг қучоғига шунчаки ташлаб қўймади. Балки энг қийин лаҳзада — тўлғоқ азобида бўлишига қарамай, унга:

«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит», — деб буюрди.

Демак, ҳаракат қилиш ва интилиш — матлубдир.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ