Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Октябр, 2025   |   13 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:06
Қуёш
06:24
Пешин
12:16
Аср
16:13
Шом
18:02
Хуфтон
19:14
Bismillah
05 Октябр, 2025, 13 Рабиъус сони, 1447
Видеолар

Ўзбекистоннинг тарихи, тамаддуни ва маънавий қиёфасини акс эттирувчи маскан

04.02.2025   6839   1 min.

Президентимиз 2018 йилнинг Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ҳозирда ушбу муҳташам мажмуа тўлиқ қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирди. 

Шу муносабат билан марказда ОАВ вакиллари ҳамда  блогерлар учун медиа-тур ташкил этилиб, уларга ушбу мегалойиҳа ҳамда мажмуадаги экспозициялар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

ВИДЕО
Бошқа мақолалар

Табиатни асрашда мусулмоннинг 6 вазифаси

27.11.2024   6462   1 min.
Табиатни асрашда мусулмоннинг 6 вазифаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ерни ифлос қилманг

“Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилманг!” (Аъроф сураси, 56-оят).

 

2. Аллоҳ покликни яхши кўради

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ покизадир – покизаликни севади”.

 

3. Ахлат ташламанг!

Набий алайҳиссалом: “Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар”, деганлар.

 

4. Аллоҳ кечириб юборади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда юриб кетаётиб тиканли бир шохни кўриб, уни олиб ташлади. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди”, дедилар.

 

5. Бу ҳам – садақа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашингиз ҳам – садақадир”, деганлар.

 

6. Қанча мева бўлса шунча савоб

Набий алайҳиссалом: “Ким бир ўсимлик экса ва мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради”, дедилар.

 

Даврон НУРМУҲАММАД