Шу йил 2-3 февраль кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманларида Нақшбандия тариқатининг Олтин силсила пирлари зиёратгоҳлари бўйлаб “Нақшбандия фестивали” ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Фестивалга Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ҳиндистон, Бруней ва Туркия давлатларидан 160 нафарга яқин дин пешволари, диний уламолар ташриф буюришди.
Дастлаб меҳмонлар Китоб туманидаги “Шайх Муҳаммад Имканагий” ва “Шайх Муҳаммад Дарвеш Вахшуворий” зиёратгоҳларига ҳамда Шаҳрисабз шаҳрининг ЮНЕСКО Умумжаҳон меросига киритилган “Дор ут-тиловат”, “Дор ут-сиёдат” ҳамда “Оқсарой” мажмуалари каби қадимий обидалар жойлашган тарихий марказига ташриф буюришиб, зиёрат амалларини адо этишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг иши ажойибдир. Унинг ҳамма иши ўзига яхшиликдир. Бу мўминларга хос бўлиб, бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).